Россия хавотирда. Мамлакатдаги 13 та аэропорт вақтинча ёпилди

Олам

image

Бугун, 8 май куни Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида жойлашган аэронавигация офиси ҳудудига дрон тушиши ортидан мамлакат жанубидаги 13 та аэропортда парвозлар вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Медуза” хабар берди.

Қайд этилишича, “Жанубий Россия аэронавигация компанияси” филиалининг маъмурий биноси атрофида дрон қулаши хавфсизлик чоралари кучайтирилишга сабаб бўлган. Шу муносабат билан Сочи, Волгоград, Краснодар, Грозний, Астрахан, Владикавказ, Геленджик, Махачқалъа, Магас, Минералние Води, Нальчик, Ставрополь ва Элиста аэропортларида учиш ва қўниш рейслари вақтинча тўхтатилган.

Маълумотларга кўра, ўнлаб рейслар кечиктирилган ёки бекор қилинган бўлиб, минглаб йўловчилар аэропортларда қолиб кетган.

Росавиация парвоз экипажларига вақтинча чекловлар ҳақида хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия 9 май муносабати билан сулҳ эълон қилган эди. Бироқ Украина Президенти Владимир Зеленский бу сулҳга амал қилмаслигини билдирди. Шунингдек, у Россияга яқин давлатларга мурожаат қилиб, 9 май куни Москвага бормасликни тавсия берди. Мазкур таҳдид фонида махсус хизматлар Россия Президенти Владимир Путиннинг хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча чоралар кўришни бошлади.

Зарнигор Худойбердиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Ростов-Дон шаҳри аэронавигация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг