Россия Қозоғистоннинг янги тақиқи сабаб ЕОИИга шикоят қилди

Жамият

image

Евроосиё иқтисодий иттифоқи комиссияси (ЕИИК)Қозоғистоннинг ҳаракатларида рақобатни бузиш ҳолатларини қайд этди. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Қозоғистон ёз бошидан бери Россияга қора металл етказиб беришни тўхтатиб қўйган, аммо тайёр маҳсулот экспорти давом этган. ЕИИК расмиц Нур-Султон шу тариқа иттифоқ доирасида товар, хизмат ва капиталнинг эркин айланишига тўсқинлик қилган деб ҳисобламоқда.

Комиссия хулосасига кўра, июнь ойида “КТЖ-Грузовые перевозки” (“Қозоғистон темир йўллари”нинг шўъба ширкати) номаълум муддатга металл экспорти учун келадиган поездларни қабул қилмаслик ҳақида қарор чиқарган.

Маълумотларга кўра, Қозоғистондан Россияга йилига бир миллион тоннага яқин металл экспорт қилинган. Май ойида экспорт уч баравар камайиб кетган. Июнда эса бутунлай тўхтаган. Бу расмий Москванинг норозилигига сабаб бўлган. Узилишлар сабаб Россияда хомашё етишмовчилиги юзага келган. Қозоқ металининг асосий истеъмолчиси бўлган Магнитагорск металлургия комбинати Россия Саноат ва савдо вазирлигига мурожаат қилган.

Натижада расмий Москва ЕИИКдан бу масалани кўриб чиқишни сўраган. Қозоғистон томони металл экспортига тақиқ ўрнатилганини рад қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Ўзбекистон

Баҳолаганлар

424

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг