Россия қирувчи самолёти қулаб тушди (видео)

Олам

image

Россиянинг Мурманск вилоятида МиГ-31 қирувчи самолёти бортида содир бўлган ёнғин туфайли ҳалокатга учради ва кўлга қулаб тушди. Бу ҳақда бугун, 26 апрель куни ТАСС хабар берди.

Айтилишича, режалаштирилган парвозни амалга ошириш чоғида МиГ-31 двигателларидан бири ёниб кетган, шундан сўнг у қулаган. Ҳодиса Мончегорск шаҳридан 10 км узоқликда, Риж-Губа ороли яқинида юз берган. У ерга оператив хизматлар вакиллари боришди.

Маълумотларга кўра, иккала учувчи ҳам самолётдан тушиб қолишга муваффақ бўлган. Учувчилар қидирув-қутқарув хизмати вертолётида зудлик билан эвакуация қилинган, уларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳеч нарса таҳдид солаётгани йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

қирувчи самолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг