Россия Қирғизистонга 20 миллион долларлик техник ёрдам бермоқчи
Олам
−
01 Февраль 2023
8456Россия жорий йилнинг февраль-март ойларида Қирғизистонга техник ёрдам доирасида қиймати 20 миллион долларлик ўт ўчириш машиналари ва вертолёт беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Республика Президенти Садыр Жапаров Қирғизистон вазирлик ва идораларига автомашиналарни топшириш маросимида маълум қилди.
“Жорий йилнинг февраль-март ойларида Россиядан ёрдам сифатида 40 та ўт ўчириш техникаси ва Ми-8 вертолётини оламиз”, дея таъкидлаган давлат раҳбари.
Президентнинг сўзларига кўра, техникалар Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлигига топширилади.
Маълумот учун, бугун, 1 февраль куни Бишкекнинг марказий майдонида Қирғизистон расмийлари томонидан сотиб олинган ҳамда ёрдам шаклида олинган ускуналарни топшириш маросими бўлиб ўтди. Қирғизистон томонига Хитой Халқ Республикаси ҳукумати томонидан совға қилинган 100 та ўт ўчириш машинаси, 120 та автобус, шунингдек, Россия Федерациясидан олинган 35 та тез тиббий ёрдам машинаси топширилган.
LiveБарчаси