Россия Истанбулда одам ўлдиришда айбланаётган ўзбекистонликни Туркияга топширди

Олам 5988
image

Россия расмий Анқара сўровига кўра қотиллик содир этишда айбланиб, қидирувга берилган Ўзбекистон фуқаросини Туркияга топширди. Бу ҳақда РФ Бош прокуратураси хабар берди.

Маълум қилинишича, 2016 йил апрелда аq,ланувчи шериклари билан тил бириктириб, қасддан қотиллик содир этган ва қидирувга берилган.

“Россия Федерацияси ҳудудида унинг жойлашган жойи аниқланганлиги муносабати билан Туркия Республикаси Бош прокуратураси айбланувчини экстрадиция қилиш тўғрисида Россия Федерацияси Бош прокуратурасига сўров юборди. Сўров қондирилди”, дейилади маҳкама хабарида.

Аммо коронавирус инфекцияси сабаб юзага келган мураккаб эпидемиологик вазиятда айбланувчини топшириш қийинлашган.

Айбланувчи Туркия кучишлатар тузилмалари ходимлари ҳамроҳлигида ва барча хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда, Туркияга етказилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 282
Рейтинг: 3
t
×