Россия иқтисодиёти Япониядан навбатдаги зарбани қабул қилиб олди
Олам
−
12 Май 2022
15751Бугун, 12 май куни Япониянинг Украина атрофидаги вазият туфайли Россияга қарши навбатдаги санкциялари тўплами кучга кирди. Улар “Сбербанк” ва “Альфа-Банк” активларини музлатишни ўз ичига олади.
Шунингдек, шу кундан бошлаб Япония жисмоний ва юридик шахсларига Россия Федерациясига янги инвестицияларни киритиш тақиқланади. Хусусан, гап ҳар қандай рус бизнесида 10 фоиз ёки ундан кўп миқдорда улушни сотиб олиш ҳақида бормоқда. Муддати бир йилдан ортиқ бўлган кредитлар ҳам тақиқланади.
Япония Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда мамлакат Россияга 61,2 миллиард иен (470 миллион доллар) сармоя киритган. Ҳозирги вақтда Россияда ўз фаолиятини давом эттираётган япон компаниялари бир қатор муаммоларга дуч келмоқда, жумладан етказиб бериш занжири ва транзакция масалаларида.
Япония аввалроқ Украина атрофидаги вазият туфайли Россия Федерациясига қарши бир нечта чекловлар пакетини қабул қилган эди. Санкциялар рўйхатига аллақачон Россия Федерацияси, Беларусь, ЛХР ва ДХРнинг 700 дан ортиқ фуқаролари, шунингдек, 200 дан ортиқ Россия компаниялари ва ташкилотлари киритилган. Бундан ташқари, Япония “Открытие” банки, “Новикомбанк”, “Совкомбанк”, ВТБ, “Россия” банки, “Промсвязбан”к, ВЭБ.РФ активларини музлатиб қўйган.
LiveБарчаси