Россия иқтисодини қандай тикламоқчи? Мишустин режаларни очиқлади

Олам

image

Янги коронавирус инфекцияси пандемиясидан зарар кўрган Россия ўз иқтисодиётини уч босқичда қайта тиклайди. Бу борада миллий режа ишлаб чиқилган бўлиб, у икки йил ичида амалга оширилади. Ушбу режага 5 триллион рубль ажратилган. Бу ҳақда Россия Бош вазири Михаил Мишустин Президент Владимир Путин билан учрашувда маълум қилди.

Мишустин таъкидлаганидек, иқтисодий тикланишнинг биринчи босқичи жорий йилнинг учинчи чораги охирига қадар давом этади. Бунда асосий вазифа - вазиятни барқарорлаштириш ва фуқароларнинг даромадлари тушишининг олдини олишдан иборат бўлади.

Бош вазирнинг маълум қилишича, иккинчи босқичда иқтисодий тикланишни тугатиш, мамлакатда ишсизликни қисқартириш ва фуқаролар даромадларини инқироздан олдинги даражага олиб чиқиш режалаштирмоқда. У ушбу босқич 2021 йилнинг иккинчи чорагига қадар давом этишини қўшимча қилди.

Мишустиннинг сўзларига кўра, 2021 йилнинг учинчи ва тўртинчи чорагига кўра, Россияни "узоқ муддатли барқарор иқтисодий ўсиш йўлида" олиб бориш, қашшоқликни камайтириш, даромадлари яшаш даражасидан юқори бўлган руслар сонини кўпайтириш ҳамда кичик ва ўрта корхоналарда бандлик даражасини инқирозгача бўлган даражага қайтариш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг