Россия Гутерришни БМТ Низомини бузишда айблади

Олам

image

Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ташкилот Бош котиби Антониу Гутерришнинг тан олинмаган ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятида ўтказилган бир томонлама “референдум”лар ҳақидаги баёнотини танқид қилиб, у ташкилот Низомини бузганини иддао қилди.

Дипломатлар, агар Гутерриш БМТ Низоми билан таниш бўлса, Бош котибни “ташкилотнинг бош маъмурий ходими” сифатида белгилайдиган 97-модда мазмунини билиши кераклигини таъкидламоқда.

“Маъмурий функциялар Бош котибга умуман БМТ номидан сиёсий баёнотлар бериш ҳуқуқини бермайди, чунки у унга аъзо давлатларга тегишли, Устав нормалари ва Бош Ассамблея ҳужжатлари, жумладан, 1970 йилда БМТ Низомига мувофиқ давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳамкорликка оид халқаро ҳуқуқ тамойиллари тўғрисидаги декларациянинг ягона талқини ҳақида гапирмаса ҳам бўлади”, дейди Россия миссияси.

Дипломатлар, шунингдек, Гутерриш ўз баёнотлари билан БМТ Низомининг яна бир асосий қоидасини – 100-моддани бузганини, унда Бош котиб ва Котибият “фақат халқаро ташкилот олдида масъул бўлган халқаро мансабдор шахслар сифатидаги ўз мавқеига таъсир қилиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан ўзини тийиши шарт”лигини таъкидлади.

Украина масаласида Гутерриш Ғарб давлатлари каби танлаб ёндошади ва ўзини улар билан бир қаторга қўяди, дейилади доимий ваколатхона баёнотида.

Аввлроқ БМТ Россиянинг Украинаниг Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятида бир томонлама “референдум”лар ўтказганини қоралаган ва улар қонуний кучга эга эмаслигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

218

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг