Россия Германиянинг икки дипломатини мамлакатдан чиқариб юборади

Олам

image

Россия Германия икки рус дипломатини мамлакат чиқариб юборишига аналогик жавоб қайтаради. Бугун, 20 декабрь куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги Германия элчиси Геза Андреас фон Гайрга расмий норозилик билдириб, икки немис дипломатини ўз ҳудудидан чиқариб юборишини маълум қилган.

“Германия ҳукуматининг Россияга нисбатан нодўстона қарорига симметрик жавоб сифатида, ГФР элчисига мамлакат элчихонасининг икки дипломатик ходими “персона нон грата” деб эълон қилингани ҳақида билдирилди”, дейилади вазирликнинг изоҳида.

Расмий Москва Берлин томонидан бўладиган келажакдаги эҳтимолий қарама-қаршиликларга Россия томонидан мутаносиб жавоб бўлиши ҳақида огоҳлантирган.

Бундан ташқари, россиялик дипломатлар Германия элчиси фон Гайр билан суҳбатда, Россиянинг Грузия фуқароси Зелимхон Хангошвили ўлдирилишига алоқадорлиги ҳақидаги “асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ” айбловларни қатъиян рад этишини таъкидлаб, суд ҳукмини “аниқ сиёсий буюртма” дея атаган.

Ўз навбатида эса Германия ТИВ бунга жавобан, Москванинг хатти-ҳаракатлари икки давлат ўртасидаги муносабатларни чигаллаштиришини маълум қилмоқда.

Берлин Олий суди россиялик Вадим Соколовни (Красиков) Хангошвилини ўлдиришда айбдор деб топиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган. Шундан сўнг Германия Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчиси Сергей Нечаевни чақириб, россиялик икки дипломат мамлакатдан чиқариб юборилиши ҳақида маълум қилган. Бу қарорни янги сайланган канцлер Олаф Шольц ҳам қўллаб-қувватлаган.

Ҳозирча айбдорни ҳимоя қилиш учун далиллар етарли эмаслиги таъкидланмоқда, аммо апелляция бўйича қарор ҳали қабул қилинмаган.

2019 йилнинг 23 август куни Берлиннинг Моабит туманида велосипедда кетаётган номаълум шахс собиқ чечен дала қўмондони, Грузия фуқароси Зелимхан Хангошвилини отиб ўлдирган. Берлин полицияси Россия фуқароси Вадим Соколовни қотилликда гумондор шахс сифатида ҳибсга олган. Суд ҳукмига кўра Соколов айбдор деб топилиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

 

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Германия Россия

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг