Россия фуқароси АҚШ элчихонасига бостириб кирди

Олам

image

Кеча, 6 июнь куни Россиядаги АҚШ элчихонасига шахси номаълум эркак тўсиқдан ошиб бостириб кирди. У ўз ҳаракатларини “коинот фитнаси”дан огоҳлантириш деб изоҳлаган. Бу ҳақда "Газета" хабар бермоқда.

Воқеа жойининг ўзидаёқ қоидабузар Москва полицияси томонидан ҳибсга олинган. Ҳибсга олиш вақтида ҳам унинг ноўрин ҳаракатлар қилгани маълум қилинмоқда. Унинг бу ҳаракатлари пойтахт полициясида шубҳа уйғотган ва у психиатрик текширувга юборилган. Эркак элчихонага унга пул бериши керак бўлган деҳқонни қидириб кирганини айтган.

Суриштирув натижасида босқинчи 1987 йил туғилган Наро-Фоминск туманида яшовчи Андрей Мазнев эканлиги маълум бўлган. Ҳолат бўйича суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Камола Амирова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

элчихона

Баҳолаганлар

274

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг