Россия фуқаролигини олиш тартиби соддалаштирилди
Олам
−
24 Июль 2020
21730Чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Россия фуқаролигини соддалаштирилган тарзда олиш тўғрисидаги федерал қонун кучга кирди. Бу ҳақда Кремль маълум қилди.
Янги тартибга кўра, фуқаро ўзининг мавжуд фуқаролигидан воз кечиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди ва Россияда бўлиш муддати қисқартирилди.
Эндиликда Собиқ Иттифоқ давлатларининг фуқаролиги бўлмаган шахслари учун Россияда уч йил яшаш ва қонуний даромад манбаи мавжудлигини тасдиқлаш шарт эмас. Бу талаб ота-онасидан бири Россия фуқароси бўлган фарзандлар ёки Россия фуқароси билан оила қурган аёл ва эркак учун ҳам амал қилади.
Украина, Беларусь, Қозоғистон ва Молдова фуқароларининг Россия паспортини олиши учун вақтинча яшаш гувоҳномасига эга бўлиши етарли.
Шунингдек, Россия олий ўқув юртлари битирувчилари учун фуқаролик олиш бўйича мамлакат ҳудудида ишлаш талаби уч йилдан бир йилга қисқартирилди.
LiveБарчаси