Кўпроқ қайси давлат фуқаролари Россияга бош олиб кетаётгани маълум бўлди

Олам

image

2022 йилнинг биринчи чорагида Украина ва Тожикистон фуқаролари Россия фуқаролигини бошқаларга қараганда кўпроқ олган. Бу ҳақда Россия ИИВ матбуот маркази ТАССга маълум қилган.  

“Россия фуқаролиги собиқ иттифоқ республикалари фуқаролари учун энг жозибадор бўлиб қолмоқда, 2022 йилнинг биринчи чорагида Россия Федерацияси фуқаролигини олганларнинг умумий сонидаги улуши 97,2 фоиз ёки 137,7 минг кишини ташкил этди. Шундан 39,6 фоизи Украина, 23,9 фоизи Тожикистон Республикаси, 8 фоизи Қозоғистон Республикаси, 7,9 фоизи Арманистон Республикаси, 4,7 фоизи Ўзбекистон Республикаси, 4,5 фоизи Озарбайжон Республикаси, 3,6 фоизи Қирғизистон Республикаси, 3,1 фоизи Беларусь Республикаси, 3 фоизи Молдова Республикаси фуқаролари”, дейилган хабарда. 

Умуман олганда, 2022 йилнинг биринчи чорагида 141,5 мингга яқин чет эл фуқароси Россия фуқаролигига қабул қилинган, бу ўтган йилга нисбатан 12 фоизга кам. 

“Йил бошида Россия фуқаролигини олиш учун потенциал даъвогарлар бўлган чет эл фуқаролари фаоллигининг пасайиши, қоида тариқасида, мавсумий омил билан боғлиқ ва кўриб чиқилаётган фаолият соҳасидаги мавжуд вазиятни объектив акс эттирмайди”, дейилган хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

578

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг