Россия Фавқулодда вазиятлар вазири ўқув машғулот вақтида ҳалок бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия Фавқулодда вазиятлар вазири Евгений Зиничев ўқув машғулоти вақтида, бир инсон ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилиб, фожиали тарзда вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. 

“Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Евгений Зиничев Aрктика зонасини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш бўйича идоралараро машғулотларга қатнашиб, хизмат вазифасини бажариш вақтида фожиали тарзда вафот этганини афсус билан маълум қилади”, дейилади вазирлик хабарида.

Зиничев 1966 йил 18 августда Ленинградда туғилган. Санкт-Петербург бизнес ва ҳуқуқ институтининг иқтисодиёт ҳамда молия ва кредит факультетини тамомлаган.

Қайд этилишича, у 2013 йилда Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби Ҳарбий академиясида профессионал қайта тайёргарликдан ўтган.

Евгений Зиничев 1984-1986 йилларда СССР Қуролли Кучларида Шимолий флотда хизмат қилган. 1987-2015 йилларда эса Давлат хавфсизлик органида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ФВВ

Баҳолаганлар

1072

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг