Россия, Эрон, Хитой ва КХДР ўртасидаги алоқалар АҚШни хавотирга соляпти – “Bloomberg”
Олам
−
23 Сентябрь
7467Қўшма Штатлар Россия, Эрон, Хитой ва Шимолий Корея ўртасидаги алоқаларнинг чуқурлашиб бораётганидан хавотирда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Ғарбнинг қаттиқ санкцияларига қарамай бу давлатлар АҚШнинг жаҳон миқёсидаги ҳукмронлигига қарши курашиш учун тезлик ва интенсивлик билан ҳамкорликни кучайтирмоқда. Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари эса бундан хавотирда.
“АҚШ таъсири жуда тез заифлашмоқда. Юқорида қайд этилган кучлар кўп томонлама маконда ўзини намоён қилмоқчи", деди Кениянинг БМТдаги собиқ доимий вакили ва Нью-Йорк университетининг Халқаро ҳамкорлик маркази раҳбари Мартин Кимани.
“Bloomberg” АҚШ позициясининг заифлашишига мисол сифатида Вашингтон Исроилни ҲАМАС билан ўт очишни тўхтатишга кўндира олмаганини келтиради. Бундан ташқари, АҚШ бошчилигидаги коалиция Ямандаги ҳусийлар ҳаракатининг Қизил денгиздаги савдо кемаларига ҳужумини ҳам чеклай олмаган. Шунингдек, Хитой ва Россия Африкага таъсирини кучайтириши сабаб америкаликлар ўз базаларидан сиқиб чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўшма Штатлар Россиянинг Украинадаги ҳарбий саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлагани учун 400 дан ортиқ ташкилот ва шахсларга санкциялар киритган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь