Россия Думаси Украинанинг 4 вилояти аннексиясини маъқуллади

Олам

image

Россия Давлат думаси бугун, 3 октябрь кунги йиғилишда Украинанинг тан олинмаган Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларини Россия таркибига қўшиб олиш бўйича тўртта халқаро шартномани бир овоздан ратификация қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Ҳужжатлар 30 сентябрь куни Москвада имзоланганди. Халқаро шартномалар, жумладан, янги субъектларнинг чегараларини белгилаш билан боғлиқ. Республикалар ва вилоятларнинг чегаралари “улар ташкил топган ва Россия Федерацияси таркибига қабул қилинган кунида мавжуд бўлган” ҳудуднинг чегаралари билан белгиланади.

Шартномаларда, шунингдек, субъектлар Россияга қабул қилинган кундан бошлаб ҳозирги номларини сақлаб қоладиган иккита республика ва иккита вилоят ташкил этилиши белгилаб қўйилган. Уларнинг раҳбарлари губернатор мақомини олади. Субъектлар раҳбарлари вазифасини бажарувчи субъектлар қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида Россия Федерацияси Президенти томонидан тайинланади. Минтақавий ҳукуматлар “Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ” губернаторлар вазифасини бажарувчи томонидан тузилади.

Эслатиб ўтамиз, 23-27 сентябрь кунлари Запорожье вилоятининг босиб олинган ҳудудида, шунингдек, тан олинмаган ДХР ва ЛХР ҳамда босиб олинган Херсон вилоятида “Россияга қўшилиш бўйича бир томонлама референдумлар” ўтказилди. Запорожье вилоятида протоколларнинг 100 фоизини қайта ишлаш натижаларига кўра, қўшилиш тарафдори 93,11 фоиз, Херсон вилоятида - 87,05 фоиз, ДХРда - 99,23 фоиз, ЛХРда - 98,42 фоиз.

30 сентябрь куни эса Путин Украинанинг Донбасс минтақасидаги тан олинмаган Луганск ва Донецк халқ республикалари ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларини Россияга қўшиб олиш, аннексия қилиш ҳақидаги шартномаларни имзолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг