Россия дронлари Киевга ҳужум қилди

Олам

image

Бугун, 22 март куни тонгда Киев яқинида Россия учувчисиз учоқларининг ҳужуми оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский ўзининг Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.

Унинг айтишича, Россиянинг мазкур ҳаракати Москва тинчликдан манфаатдор эмаслигини кўрсатган.

Бундан ташқари, Украина давлат фавқулодда вазиятлар хизмати пойтахтдан 64 км жанубда жойлашган Ржишчив шаҳридаги иккита ётоқхона ва ўқув муассасаси тунги ҳужумда қисман вайрон бўлганини маълум қилган.

Вилоят полицияси бошлиғи Андрей Небитовнинг айтишича, тунги соат 3 дан кейин содир бўлган қатор портлашлар оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, 20 киши касалхонага етказилган ва бир неча киши бедарак йўқолган. Беш қаватли ётоқхона биносининг юқори қаватининг катта қисми ҳужум оқибатида вайрон бўлган. 

“Биз душман яна тинч аҳоли инфратузилмасига ҳужум қилганини ва бегуноҳ одамлар ҳалок бўлганини кўряпмиз”, деган Небитов .

У қурбонлардан бири ёрдамга келган тез ёрдам ҳайдовчиси эканини қўшимча қилган.
Фавқулодда вазиятлар хизмати расмийларининг маълум қилишича, Эронда ишлаб чиқарилган “Шаҳид” дронлари иштирок этгани айтилган ҳужумлардан кейин Украина ҳарбийлари омон қолганларни қидиришни давом эттирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Зеленский Киев дрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг