Россия дипломатлари БМТ Бош Ассамблеясида қатнашишдан қуруқ қолди

Олам

image
0:00
0:00
download

БМТ Бош Ассамблеясида қатнашиш учун Россия делегациясининг бир қанча аъзолари, жумладан, делегациянинг расмий қисмидан икки киши АҚШ визасини олмаган. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия делегацияси бир неча гуруҳларга бўлинган. Биринчи делегация расмий ҳисобланади.

Қайд этилишича, рўйхат Россия Федерацияси Президенти томонидан тасдиқланади. Бу сафар делегацияга Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилик қилмоқда. Расмий делегациянинг 10 нафар аъзосидан икки нафарига виза берилмаган.

“Бу тактика аллақачон АҚШнинг номақбул анъанасига айланган, аммо ҳақиқат сақланиб қолмоқда. Биз ҳар доимгидек бу борада барча даъволаримизни билдирдик”, дейди Захарова.

Шунингдек, ҳамроҳлик қилган шахслар орасидан бир неча киши – экспертлар, дипломатлар ва делегация ишини таъминловчи шахслар АҚШ визасини олмаган. Учинчи тоифа эса журналистлар бўлиб, улардан бирига виза берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва унга ҳамроҳлик қилаётган делегациянинг бир қатор аъзоларига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун АҚШ визалари берилган эди.

Маълумот ўрнида, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессияси 13 сентябрь куни очилган эди. Сессиянинг асосий тадбири юқори даражадаги ҳафталик (20-26 сентябрь) бўлиб, унда турли мамлакатларнинг давлат, ҳукумат раҳбарлари ва Ташқи ишлар вазирлари иштирок этади. Россия Федерацияси делегациясининг нутқи 24 сентябрга белгиланган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг