Россия дефолт ёқасидами? Кремлдан жавоб бўлди

Олам 22226
image

Standard & Poor's (S&P) агентлигининг Россиянинг хорижий валютадаги рейтингини “танланган дефолт” даражасига туширишига объектив сабаблар йўқ. Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бугун, 11 апрель куни журналистлар билан суҳбатда бунга ишончи комил эканини айтиб ўтди.

“Бундай дефолт учун ҳеч қандай объектив сабаблар йўқлиги аниқ. Россия ўз мажбуриятларини бажариш учун барча зарур имкониятларга эга”, деган Кремль матбуот котиби.

“Рақибларимизнинг бундай ноконструктив позицияси вазиятни чигаллаштириши мумкин.”, деган Песков.

Умуман олганда, Песковнинг сўзларига кўра, рейтинг агентлиги қарорига изоҳ бериш ҳуқуқи ҳукуматга тегишли. 

“Бу ҳақда Россия Молия вазири Антон Силуанов “Известия”га берган интервюсида гапирди. Бу фақат техник техноген дефолт бўлиши мумкин”, деган Песков.

Эслатиб ўтамиз, S&P Global Ratings (S&P) халқаро агентлиги Россиянинг хорижий валютадаги узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредит рейтингларини “CC” дан “SD”га, яъни “танланган дефолт”га туширганди.

Бунинг ортидан РФ Молия вазири Ғарб давлатлари Россияни дефолт деб эълон қилса, Москва судга мурожаат қилиш ниятида эканини билдирди.

РФ давлат қарзи

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йил 1 февраль ҳолатига кўра, Россия Федерациясининг ташқи давлат қарзи 59,5 миллиард долларни ташкил этади, шу жумладан ташқи облигациялар бўйича қарз - 38,97 миллиард доллар. Жами Россияда 2022 йилдан то 2047 йилгача тўланиши керак бўлган 15 фаол облигацияли кредит мавжуд.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 691
Рейтинг: 3
t
×