Россия бугун тунда Украинага қарши ядро қуролидан фойдаланиши мумкин – ОАВ
Олам
−
03 Май 2023
45487Ижтимоий тармоқларда Россия бугун, 3 май куни тунда Украинага қарши илк бор ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Хабарда айтилишича, Россиянинг Энгелс ва Шайковкадаги ҳаво базаларига ТУ-22М самолётларини тайёрлаш бўйича кўрсатмалар юборилган. Тунда Киевдаги маъмурий биноларга шу самолётлар билан зарба берилиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Бундан ташқари, бугун кечаси ядро қуролидан ҳам фойдаланилиши мумкинлиги айтиляпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремлга дрон воситасида ҳужум қилинганди. Россия томони бу Украинанинг иши эканини иддао қилмоқда. Украина Президенти Владимир Зеленский эса мамлакат Кремлга ҳам Россияга ҳам ҳужум қилмаганини билдирган.
Вашингтон ҳозирча Кремлга берилган дрон зарбасини ўрганаётганини, унинг ким томонидан содир этилгани хусусида бирор маълумот бера олмаслигини таъкидлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь