Россия Болонья жараёнидан чиқди

Олам

image

Россиянинг барча таълим ташкилотлари Болонья таълим жараёнидан четлаштирилди. Бу Фан ва олий таълим вазири ўринбосари Дмитрий Афанасьев бугун, 6 июнь куни Федерация Кенгашининг Фан, таълим ва маданият қўмитасининг “Россия Федерациясида олий таълим тизимини замонавий шароитларда ривожлантириш” мавзусидаги кенгайтирилган йиғилишида сўз очди. 

Афанасьевнинг эслатишича, жорий йилнинг 11 апрель куни Болонья гуруҳи Россия ва Беларуснинг Болонья жараёнининг барча тузилмаларида ваколатини тўхтатиш тўғрисидаги қарорни эълон қилган. 

“Дарҳақиқат, ректорларимиз, таълим ташкилотлари раҳбарлари Россия ректорлар иттифоқининг махсус операция муносабати билан (Украинага нисбатан ҳарбий ҳаракатлар – таҳр.) Президентни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги мурожаатига имзо чекканидан сўнг, мамлакатнинг барча таълим ташкилотлари Болонья жараёнидан четлаштирилди”, дейди 

Эслатиб ўтамиз, жорий ой бошида Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко ҳам Россиянинг Болнья тизимидан чиқишини очиқлаган эди. 

“Болонья жараёнини тарк этиш ёки қолиш масаласи, менимча, ўз ўрнига эга ва ўзини оқлади. Менимча, биз чиқишимиз керак. Аммо бу энди биз ҳамма нарсани ер билан битта қилишимиз керак дегани эмас – ҳеч қачон. Энди ҳис-туйғуларга берилиш ва пайдо бўлган баъзи тенденцияларга жавоб бериш мумкин эмас”, деган эди у. 

Болонья жараёни

Маълумот учун, Болонья жараёни Европа давлатлари ўртасида олий таълим малакалари стандартлари ва сифатини солиштиришни таъминлашга қаратилган вазирлар даражасидаги бир қатор учрашувлар ва келишувлардир. 

Болонья жараёни 1999 йилда 29 Европа давлатлари таълим вазирлари Болонья декларациясини имзолаган Болонья университети номи билан аталган. Бу жараён Лиссабонни тан олиш тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ Европа олий таълим ҳудудини яратди. Жараённинг расмий бошланиш санаси Болонья декларацияси имзоланган 1999 йил 19 июнь санаси ҳисобланади. 

Бу жараён Европа Кенгашининг Европа Маданий Конвенцияси доирасида бошқа давлатлар учун ҳам очилган. Болонья жараёни доирасидаги ҳукумат мажлислари Прага (2001), Берлин (2003), Берген (2005), Лондон (2007), Левен (2009), Будапешт-Вена (2010), Бухарест (2012), Ереванда (2015), Париж (2018) ва Рим (2020)да бўлиб ўтган.

Бугунги кунга қадар жараён Европа Кенгашининг Европа маданият конвенциясини (1954) ратификация қилган 49 давлатдан 48 та иштирокчи давлатни ўз ичига олади. Болонья жараёни бошқа давлатлар учун ҳам очиқ.

Россия Болонья жараёнига 2003 йил сентябрь ойида Европа таълим вазирларининг Берлиндаги йиғилишида қўшилди. 

2005 йилда Украина таълим вазири Бергенда Болонья декларациясини имзолади. 

2010 йилда Будапештда Қозоғистоннинг Болонья декларациясига қўшилиши бўйича якуний қарор қабул қилинди. 

Қозоғистон Европа таълим маконининг тўлақонли аъзоси сифатида тан олинган биринчи Марказий Осиё давлатидир. 

Поссовет Россиясида "Болонья жараёни" доирасида амалга оширилган таълим тизимидаги ислоҳотлар ўзларининг концептуал асослари бўйича Россия Федерациясида Ғарб мамлакатларидаги таълим тизимларига ўхшаш таълим тизимини қуришга қаратилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг