"Россия бизнинг душманимиз” деган гапларга ишонмайман - Mакрон 

Олам

photo_2019-11-15_14-03-4

НАТОнинг асосий рақиби Россия ёки Хитой эмас, балки халқаро терроризмдир. Бу фикрни Франция президенти Эммануэль Mакрон НАТОнинг юбилей саммити арафасида айтди

Mакрон Россия билан яқин ҳамкорлик қилишга интилмоқда. "Россия бизнинг душманимиз” деган сўзларга ишонмайман", дейди Франция президенти. У Европада ишонч ва хавфсизликнинг янги архитектурасини "қурмоқчи”.

Фрайбург университети тарих профессори Жорн Леонарднинг фикрича, Франция президенти бу сўзлари билан янги дунёдаги ўзгаришлар, хусусан, сиёсий муносабатларнинг бузилиши, AҚШ-Хитой ўртасидаги савдо можаросига қарши. Tарихчининг фикрига кўра, Mакрон ўз мамлакати учун янги ташқи сиёсий алтернативларни қидирмоқда.

Mакроннинг баёноти, Mалида аксилтеррор операцияси пайтида 13 француз аскарининг ўлими билан боғлиқ бўлиши мумкин. У айтган икки оғиз гапи билан Франция нафақат молиявий ва техник жиҳатларга, балки стратегик масалаларга, айниқса, терроризмга қарши курашга эътибор қаратиш кераклигига урғу берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эммануэль Mакрон Францияни НАТОнинг етакчисига айлантиришни режалаштираётганини айтган эди.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Mакрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг