Россия бешта давлат билан авиапарвозларни тиклайди 

Олам

image

Россия жорий йилнинг 1 декабридан Бангладеш, Бразилия, Мўғулистон, Коста-Рика ва Аргентина билан парвозларни тиклайди. Бу ҳақда коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича оператив штаб маълум қилган.  

Штаб маълумотларига кўра, 1 декабрдан бошлаб қуйидаги давлатлар билан ўзаро асосда мунтазам рейсларни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди: Бангладеш Москва — Дакка йўналиши бўйича ҳафтасига 2 та рейс частотаси билан; Мўғулистон Москва — Улан-Батор йўналиши бўйича ҳафтасига 3 та рейс, Улан-Уде — Улан-Батор ҳафтасига 1 та рейс, Иркутск — Улан-Батор ва Красноярск — Улан-Батор йўналишларида ҳафтасига 1 та рейс. 

Шунингдек, Бразилия билан ҳаво қатнови Москва — Рио-де-Жанейро йўналишида ҳафтасига 2 рейс частотаси билан тикланади; Коста-Рика — Москва — Сан-Хосе йўналиши бўйича ҳафтасига 2 та рейс; Аргентина — Москва — Буэнос-Айрес йўналиши бўйича ҳафтасига 2 та рейс.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия парвоз

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг