Россия беш давлат фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилди
Олам
−
19 Ноябрь 2021
7794Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Президент Владимир Путиннинг топшириғига биноан Афғонистондаги россияликларни эвакуация қилиши ҳақида хабар берган эдик.
Россия Мудофаа вазирлигининг Афғонистондан фуқароларни эвакуация қилган самолёти Москва вилоятига қўнди. Аммо унда фақатгина россияликлар эмас, балки Арманистон, Беларусь, Украина ва Афғонистон фуқаролари ҳам эвакуация қилинди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Афғонистондан олиб келинган одамлар коронавирусга қарши назоратдан ўтказилган. Қобулга 108 тонна гуманитар ёрдам олиб борган Ил-76 самолётида беш давлатнинг 205 нафар фуқароси қайтарилган.
Маълумот учун, Путиннинг топшириғига кўра, Мудофаа вазирлиги 380 кишини эвакуация қилиши айтилганди.
LiveБарчаси