Россия авиакомпаниялари рейсларни амалга оширишдан воз кечмоқда

Олам 14008
image

Аввалроқ, Россия 52 давлат билан пандемия даврида парвозлар учун киритган чекловларни бекор қилган ҳолда авиақатновларни тиклаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бироқ, ҳозирда бирорта ҳам авиакомпания Европа Иттифоқи ва АҚШ санкциялари туфайли рейсларни амалга оширишни истамаяпти. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. 

Қайд этилишича, бирорта ҳам Россия авиакомпанияси ҳаво қатнови учун очилаётган мамлакатларга рейсларни йўлга қўйиш ниятида эканлигини эълон қилмаган.  

Ҳозирда Европа Иттифоқи ва АҚШ санкциялари фонида авиакомпаниялар учун халқаро рейсларни очиш ҳам қийин, чунки улар хорижий аэропортларда самолётларни ҳибсга олиш хавфи туфайли парвоз дастурларини сезиларли даражада қисқартиришга мажбур бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат 4 апрель куни Жазоир, Аргентина, Афғонистон, Баҳрайн, Босния ва Герсеговина, Боцвана, Бразилия, Венесуэла, Вьетнам, Гонконг, Миср, Зимбабве, Исроил, Ҳиндистон, Индонезия, Иордания, Ироқ, Кения, Хитой, Шимолий Корея, Коста-Рика, Қувайт, Ливан, Лесото, Маврикий, Мадагаскар, Малайзия, Малдив ороллари, Марокаш, Мозамбик, Молдова, Монголия, Мьянма, Намибия, Уммон, Покистон, Перу, Саудия Арабистони, Сейшел ороллари, Сербия, Сурия, Таиланд, Танзания, Тунис, Туркия, Уругвай, Фижи, Филиппин, Шри-Ланка, Эфиопия, Жанубий Африка ва Ямайка билан 9 апрелдан мунтазам ва чартер рейсларидаги чекловларни бутунлай олиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилганди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 445
Рейтинг: 2.9
t
×