Россия 52 давлат билан авиақатновни тикламоқда

Олам

image

9 апрелдан Россия пандемия сабабли 52 та давлатга, жумладан Аргентина, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка ва бошқа дўст давлатларга ўрнатилган авиақатновларга чекловни бекор қилади. Бу ҳақда бугун, 4 апрель куни Россия Бош вазири Михаил Мишустин “Ягона Россия” фракцияси билан учрашувда маълум қилди. 

“9 апрелдан бошлаб биз Россия ва бошқа бир қатор давлатлар ўртасидаги мунтазам ва чартер рейсларимизга коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича қўйилган чекловни олиб ташлаймиз”, дейди Мишустин тегишли ҳужжат имзоланганини таъкидлаб. 

Бош вазирнинг сўзларига кўра, COVID-19 билан касалланиш пасаймоқда, шунинг учун Россия авиакомпаниялари учун мавжуд йўналишларни кенгайтириш вақти келди. 

“Энди биз 52 давлат, жумладан Аргентина, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка ва бизга дўст бўлган бошқа давлатлар билан парвозларни қайта тиклаяпмиз”, дейди Мишустин. 

Коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штабда аниқлик киритилишича, айрим мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, 9 апрелдан Жазоир, Аргентина, Афғонистон, Баҳрайн, Босния ва Герсеговина, Боцвана, Бразилия, Венесуэла, Вьетнам, Гонконг, Миср, Зимбабве, Исроил, Ҳиндистон, Индонезия, Иордания, Ироқ, Кения, Хитой, Шимолий Корея, Коста-Рика, Қувайт, Ливан, Лесото, Маврикий, Мадагаскар, Малайзия, Малдив ороллари, Марокаш, Мозамбик, Молдова, Монголия, Мьянма, Намибия, Уммон, Покистон, Перу, Саудия Арабистони, Сейшел ороллари, Сербия, Сурия, Таиланд, Танзания, Тунис, Туркия, Уругвай, Фижи, Филиппин, Шри-Ланка, Эфиопия, Жанубий Африка ва Ямайка билан мунтазам ва чартер рейсларидаги чекловларни бутунлай олиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, Россия жорий йилнинг 9 мартидан Россия Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Эрон билан мунтазам авиақатновларни тиклаган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

780

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг