Россия ATACMS билан Курск аэродромига берилган зарбани тасдиқлади

Олам

image

Россия Мудофаа вазирлиги ATACMS узоқ масофали баллистик-тактик ракетаси Курскдан 7 километр узоқликда жойлашган Курск-Восточний аэродромига урилганини тасдиқлади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги кеча, 26 ноябрь куни баёнот берди.

Баёнотга кўра, уч кун ичида Украина Қуролли кучлари узоқ масофали Ғарб қуроллари билан Курск вилоятидаги нишонларга иккита зарба берган.

“Жавоб тайёрланмоқда”

Шундай қилиб, 25 ноябрь куни Курск-Восточний аэродромида саккизта ATACMS ракеталари томонидан зарба берилди, еттитаси С-400 ҳаво мудофаа тизими ва “Панцирь” КЗРК ҳаво мудофаа ракета тизимининг жанговар экипажлари томонидан уриб туширилган ва биттаси нишонга етиб борган.

Бўлаклар қулаши оқибатида икки ҳарбий хизматчи енгил жароҳатланган ва инфратузилма объектлари бироз шикастланган.

Шунингдек, 23 ноябрь куни Украина Қуролли кучлари Курскдан 37 км шимоли-ғарбда жойлашган Лотаревка аҳоли яшаш пункти ҳудудида С-400 зенит-ракета дивизияси позициясига бешта ATACMS ракетаси билан зарба берган эди . Учтаси “Панцирь” КЗРК ҳаво мудофааси тизими томонидан йўқ қилинганди, иккитаси нишонга бориб урилганди. Оқибатда радар станцияси шикастланган, ходимлар орасида қурбонлар бўлган.

Россия Мудофаа вазирлигига кўра, жавоб чоралари тайёрланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Курск вилоятига ATACMS ракеталари билан ҳужум уюштирганди. “Fighterbomber” канали Украина Қуролли кучлари Курск вилоятидаги аэродромга саккизта ATACMS ракетаси билан зарба берганини ёзди. Унга кўра, зарбадан мақсад нима бўлгани номаълум, чунки “узоқ вақтдан бери у ерда авиация йўқ эди ва бундай ҳужумлар билан аэродромга зарар етказиш мумкин эмас”. Украинанинг “КіберБорошно” лойиҳаси кадрлар геолокациясини аниқлади ва зарбалар Курскдан 10 километр узоқликдаги Халино авиабазаси жойлашган Курск Восточний аэродромига берилган деган хулосага келди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Мудофаа вазирлиги ATACMS Курск аэродроми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг