Россия армиясига қозоғистонликлар жалб қилиняпти
Олам
−
04 Август 2023
15612Россия Украинадаги уруш фонида армиясини тўлдириш учун Қозоғистондан кўнгиллиларни ёллаяпти. Бу ҳақда "Reuters" агентлиги хабар тарқатди.
Қозоғистонликлар интернет орқали Украинадаги уруш авжига чиққан бир пайтда Россия армиясига қўшилиш таклифларига тўқнаш келишмоқда. Шартнома имзолаганларга 5 минг доллардан ортиқ бир марталик тўлов ваъда қилинган. Бундан ташқари, потенциал ёлланганларга ойига 2000 АҚШ доллари миқдорида маош, шунингдек, қўшимча имтиёзлар таклиф этилган.
Агентликнинг қайд этишича, “чипта” қозоғистонликларга мўлжаллангани аниқ. Унда “елкама-елка” шиори остида Россия ва Қозоғистон байроқлари тасвирланган.
Берилган ҳавола эса Сахалиндаги Россия армиясига қўшилишни тарғиб қиладиган сайтга олиб боради. Саҳифа Сахалин вилоятининг Инсон капиталини ривожлантириш агентлигига тегишли бўлиб, унинг сайтида келтирилишича, “корхоналар учун малакали ходимлар ўқитилади”.
Сахалин ташкилотининг қўнғироқ марказида операторлар Қозоғистонда эълон жойлаштириш ҳақидаги маълумотга изоҳ бера олмаган. Қозоғистон Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги ҳам Reuters сўровларига жавоб бермаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Буюк Британия разведкаси Россия сафарбарликнинг янги тўлқинига тайёргарлик кўраётганини айтганди.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси