Россия армияси Кременчукка кассетали ўқ-дорилар билан зарба берди

Олам

image

Бугун, 21 июнга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украина ҳудудларига ракета ва учувчисиз самолётлар билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари хабар берди.

Умуман олганда, тунда Россия Қуролли кучлари Украинага 272 та учувчисиз самолёт, шунингдек, “Кинжал”, “Калибр” ва “Искандер-К” ракеталарини учирди.

“Украина ҳаво мудофааси 252 та дрон, иккита “Кинжал”дан бири, иккита “Калибр”дан биттаси ва учта “Искандер” ракеталарини йўқ қилди”, дея хабар беради Украина Қуролли кучлари.

Уларнинг маълумотларига кўра, қулаб тушишлар фақат Кременчук шаҳрида қайд этилган. Шаҳар Полтава вилоятида, Днепрнинг чап қирғоғида жойлашган. Урушдан олдин у ерда 200 мингга яқин одам яшаган. Бу шаҳар Россия Қуролли кучлари томонидан бир ҳафта ичида иккинчи марта ҳужумга учрамоқда.

Полтава вилояти ҳарбий маъмуриятининг Telegram-канали Кременчуг туманида энергетика инфратузилмаси объектлари ва очиқ майдонларга тўғридан тўғри зарбалар ва вайроналар тушгани ҳақида хабар берди. Бир киши ўртача даражада тан жароҳати олган.

Ўз навбатида, Полтава вилояти полициясининг хабар беришича, тунги отишмадан сўнг шаҳарда диаметри тахминан 10 см бўлган металл шарлар кўринишидаги ўқ-дорилардан кластер элементлари топилган. Кассетали ўқлардан фойдаланиш 2010 йилги халқаро конвенция билан тақиқланган. Бироқ на Россия, на Украина уни имзолаган.

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, зарбадан сўнг шаҳар марказидаги уйларнинг деразалари ҳам синиб кетган, кўчаларда ракета ва дрон қолдиқлари бор.

15 июнга ўтар кечаси рус қўшинлари Кременчугга ракеталар ва учувчисиз самолётлар билан зарба берди. Ўшанда Россия Мудофаа вазирлиги зарба нишони маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Кременчук

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг