Россия алдаяптими? АҚШ Украина чегарасида рус қўшинлари кўпайганини иддао қилди

Олам

image

Россия Украина билан чегарадаги ҳарбий мавжудлигини 7 минг кишига оширган. Бу ҳақда Америка раҳбарияти маълум қилмоқда. 

“Кеча Россия расмийлари Украина билан чегарадан қўшинларини олиб чиқиб кетаётганини эълон қилди. Бу баёнот бу ерда (АҚШда) ҳам, дунёда ҳам катта эътиборни тортди. Бироқ, энди бу ёлғон эканини биламиз. Охирги бир неча кун ичида Россия Федерацияси Украина билан чегарадаги ҳарбий мавжудлигини 7000 аскарга оширди. Сўнгги кунларда Россия Федерацияси ҳам дипломатияда иштирок этишга тайёрлигини эълон қилди, аммо биз кўриб турган барча белгилар улар фақат оммавий равишда гаплашишни ва деэскалацияни эълон қилишни, шахсий равишда эса урушга сафарбар қилишни ният қилишларини кўрсатмоқда”, деган Вашингтон маъмуриятининг юқори мартабали расмийси. 

Расмийнинг сўзларига кўра, Америка томони Россия “исталган вақтда Украинага бостириб киришни оқлаш учун ёлғон баҳонадан фойдаланиши” мумкинлиги ҳақида “далил олишда давом этмоқда”. 

“Ушбу ёлғон баҳона турли кўринишда бўлиши мумкин: Донбассдаги провокация, НАТО фаолияти ҳақидаги даъволар. Сўнгги бир неча кун ичида биз Россия Федерациясидан ёлғон баёнотлар сони кўпайганини кўрдик. Яқин кунларда биз Россия давлат матбуотидан кўпроқ ёлғон хабарларни кутишимиз керак. Биз бу стратегияни аввалроқ уларнинг Украина ва Грузияга бостириб киришида ҳам кўрганмиз. Биз ёлғон даъво қандай шаклда бўлишини билмаймиз, лекин дунё тайёр деб умид қиламиз”, деган маъмурият расмийси. 

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар яқин келажакда “Россия Украинага янги ҳужум уюштиришга қарор қилса, тез ва қатъий жавоб беришга тайёр бўлган ҳолда” дипломатия йўлидан боришда давом этиш ниятида. 

“Россия дипломатик йўл билан ечим топмоқчи эканини айтишда давом этмоқда, бироқ унинг ҳаракатлари бунинг аксини кўрсатмоқда”, деган расмий. 

Шу билан бирга, у Россия расмийлари “йўналишни ўзгартириб”, “ҳалокатли уруш” бошламаслигига умид билдирган. 

Аввалроқ, Россия ғарбидаги қуролли кучлар конфигурацияси уч-тўрт ҳафта ичида нормал ҳолатга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг