Россия АҚШнинг Сурияга йўллаган авиазарбасига муносабат билдирди
Олам
−
26 Февраль 2021
19369Кремль АҚШ Дамашқ томонидан қўллаб-қувватланадиган Суриядаги Эронпараст милиция билан боғлиқ бинога берган ҳаво ҳужуми атрофидаги вазиятни “жуда диққат билан” кузатмоқда. Бу ҳақда Россия Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков айтиб ўтди.
“Биз вазиятни жуда диққат билан кузатмоқдамиз ва суриялик ҳамкасбларимиз билан алоқадамиз”, дейди Песков.
Шу билан бирга, АҚШ Россияни авиазарба ҳақида хабардор қилганми ёки йўқми деган саволга, Песков бу жиҳат ҳақида изоҳ беролмаслигини айтди.
“Мен бу саволга жавоб беролмайман, чунки алоқалар ҳарбий хизмат орқали ўтказилмоқда”, деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Жо Байденнинг буйруғи билан АҚШ Сурияга ҳаво ҳужуми уюштиргани ҳақида хабар берилганди .
Кейинчалик Пентагон раҳбари Сурияга берилган авиазарба тафсилотларини ошкор қилди.
LiveБарчаси