Байденнинг буйруғи билан АҚШ Сурияга ҳаво ҳужуми уюштирди
Олам
−
26 Февраль 2021
15199Кеча, 25 февраль куни АҚШ ҳарбийлари Суриядаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи қуролли гуруҳлар позициясига ҳаво ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда "Reuters" Оқ уйдаги икки манбага асосланиб хабар берган.
Суҳбатдошларнинг аниқлик киритишича, ҳужум Ироқдаги Америка объектларига қилинган қатор ҳужумларга жавобан қилинган.
Агентлик маълумотларига кўра, авиазарбани амалга ошириш тўғрисидаги қарор АҚШ Президенти Жо Байден томонидан маъқулланган.
Пентагон раҳбари Ллойд Остин белгиланган мақсадларга эришилганига ишонч билдирган.
Пентагон Матбуот котиби Жон Ф. Кирбига кўра, ҳужум натижасида чегара пунктида бўлган бир нечта объект йўқ қилинган.
LiveБарчаси