Россия АҚШнинг киберҳужумлар уюштиришидан хавотирда
Олам
−
09 Март 2021
6248АҚШнинг Россияга яқинлашиб келаётган киберҳужумлари ҳақида Американинг "The New York Times" нашрида мақола чоп этилгани Россиянинг хавотирига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Огоҳлантирувчи маълумот. Етарлича нуфузли нашр киберҳужумлар эҳтимоли ҳақида эълон қилди. Нашрнинг бундай маълумотлар чоп этгани бизни хавотирга солмоқда. Шуни эслатиш керакки, Россия Федерациясининг кибертерроризм билан ҳеч қачон алоқаси бўлмаган ва бўлмаслиги керак", деган Песков.
Маълумот ўрнида, "The New York Times" яқин уч ҳафта ичида АҚШ Россия тармоқларига киберҳужумлар уюштиришни режалаштираётгани ҳақида ёзган. Таъкидланишича, ушбу киберҳужумлар SolarWinds дастурий таъминотига қилинган ҳужумга жавоб бўлади.
LiveБарчаси