Россия АҚШ конгрессменларига санкция жорий қилди

Олам

image

Россия санкцияларга жавоб тариқасида АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг 398 нафар аъзосига нисбатан чекловлар жорий қилмоқда. Бу ҳақда РФ Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

“Жозеф Байден маъмурияти томонидан жорий йилнинг 24 мартида Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думасининг 328 депутатига қарши қарши киритилган санкцияларнинг навбатдаги “тўлқини”га жавобан. АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг 398 аъзога нисбатан аналогик санкция чекловлари киритилмоқда”, дейилади Россия ТИВ баёнотида.

Баёнотга кўра, бу шахслар, жумладан АҚШ Конгресси қуйи палатаси раҳбарияти ва қўмита раислари доимий равишда Россия “стоп рўйхати”га киритилади.

ТИВнинг таъкидлашича, АҚШнинг доимий санкцияларини ҳисобга олган ҳолда, яқин келажакда Россиянинг янги қарши чоралари эълон қилиниши режалаштирилмоқда, бу “стоп рўйхати” ва бошқа жавоб чораларига киритилган одамлар сонининг кўпайишини назарда тутади.

Баёнот матнида Россия санкциялари остида қолган конгрессменлар рўйхати келтирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

435

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг