Россия Афғонистондаги кескинлик сабаб Тожикистонга қурол-яроғ юборди
Олам
−
29 Июль 2021
5439Россия Афғонистондаги вазият кескинлашиши ортиқдан Тожикистонга қўшимча қурол-яроғ ва техникалар етказиб беришни йўлга қўйди. Қуроллар беғараз тақдим этилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Тожикистон Мудофаа идораси раҳбари Шерали Мирзо билан музокаралар вақтида айтиб ўтган.
РФ Мудофаа вазири Москва можарони бартараф қилиш учун Душанбега ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини билдирган.
“Тожикистон армиясини жиҳозлаш учун қўшимча рус қуроллари ва техникаларини бепул етказиб бериш ташкил этилди”, деган Шойгу.
Унинг қўшимча қилишича, Россия ҳарбийлари Тожикистонга малакали ҳарбий кадрлар тайёрлашда ҳам ёрдам бермоқда. Офицерлар Россиянинг ихтисослаштирилган олий ўқув юртларида ва Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базасида тайёрланмоқда. Россиянинг чет элдаги энг йирик ҳарбий объекти ҳисобланадиган мазкур ҳарбий база Душанбе ва Бўхтар шаҳарларида жойлашган.
Шойгунинг сўзларига кўра, Россия ҳарбий кучлари ушбу базанинг жанговар салоҳиятига эътиборни кучайтирмоқда. Мамлакатлар Афғонистондан жангарилар кириб келишининг олдини олиш учун биргаликда тайёргарлик кўрмоқда.
Аввалроқ Шойгу Афғонистондаги кескин вазият Тожикистон хавфсизлигига таҳдид солса, Россия иттифоқчисига ёрдам беришини маълум қилганди.
LiveБарчаси