Россия Абхазиядаги 400 ўзбекистонликнинг фақат бир қисмига чегарани очиб беради

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Абхазия ҳудудида қолиб кетган 400 нафар ўзбекистонликнинг Ватанга қайтарилиши борасида ахборот берди. Қайд этилишича, ҳозирча уларнинг бир қисмини қайтариш учун рухсат бор. 

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси ва Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонасига Абхазия ҳудудида бўлиб турган 400 га яқин Ўзбекистон фуқароларининг Ватанга қайтишда кўмак бериш тўғрисидаги мурожаатлари келиб тушган. 

Ушбу муаммони зудлик билан ҳал этиш мақсадида мамлакат ташқи сиёсат идораси Россия томонига ўзбекистонликларни Ватанга қайтариш учун уларнинг Россия чегарасини кесиб ўтишларига рухсат олиш юзасидан яна бир бор тегишли мурожаат юборган. 

Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, ёрдамга муҳтожлар – аёллар, ҳомиладолар, қариялар ва болалардан иборат Ўзбекистон фуқароларининг биринчи гуруҳини шу йилнинг октябрь ойи бошларида Ўзбекистонга қайтариш режалаштирилмоқда. 

Қолган фуқаролар Россия томонидан Давлат чегарасини транзит мақсадида кесиб ўтишга рухсат берилгандан кейин Ўзбекистонга қайтарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг