Россия 2021 йилда қурол сотишдан қанча фойда кўргани маълум бўлди

Олам 9632
image

Россия 2021-йилда қурол етказиб бериш бўйича “режани тўлиқ бажарди”. Экспорт ҳажми 14,6 миллиард долларни ташкил этди, бу ҳақда Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати раҳбари Дмитрий Шугаев “Армия-2022” форумида маълум қилди.

“Йиллик режа тўлиқ бажарилди, хорижий ҳамкорларга 14,6 миллиард АҚШ доллари эквивалентида қурол-яроғ ва ҳарбий техника етказиб берилди”, деган Шугаев.

Хизмат раҳбарининг сўзларига кўра, сўнгги ўн йил ичида Россия 14-15 миллиард долларлик етказиб бериш даражасини сақлаб қолган.

Россиянинг Қуролланиш, қуролсизланиш ва халқаро хавфсизлик 2020 йилномасига кўра, Россия Сурия, Ироқ, Миср, Ҳиндистон, Хитой, Жазоир ва Қозоғистонга қурол экспорт қилади.

2017–2021 йилларда Россия жаҳон қурол-яроғ экспорти бўйича 19 фоиз улуш билан иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўрин АҚШ (39 фоиз), учинчи ўрин Франция (11 фоиз), тўртинчи ўрин Хитой (4,6 фоиз), бешинчи ўрин Германияга (4,5 фоиз) тегишли. Рейтингдаги иккинчи ўринга қарамай, Россия Федерациясидан етказиб бериш ўтган йилларга нисбатан 26 фоизга камайди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 448
Рейтинг: 3
Теглар
t
×