Россия 2020 йилда қурол савдосидан қанча фойда олгани маълум бўлди

World

image

Россия 2020 йилда ҳарбий-техникавий ҳамкорлик йўналишида 15,6 млрд долларлик маҳсулот етказиб берган. Бу ҳақда Россия Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров маълум қилди.

Вазирнинг таъкидлашича, Россия Федерацияси ҳарбий маҳсулотлар экспорти бўйича дунёда иккинчи ўринда туради ва пандемия давлат мудофаа буюртмасининг бажарилишига таъсир ўтказмаган.

Мудофаа саноати корхоналарида фуқаролик маҳсулотларининг улуши 25,6 фоизни ташкил қилган.

2020 йилда Россиянинг давлат мудофаа буюртмаси 99,5 фоизга бажарилган.

Мантуров, шунингдек, Россия мудофаа-саноат комплекси корхоналари мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича ечимларни ишлаб чиқишда иштирок этиши кераклигини таъкидлади.


Tags

Rate Count

502

Rating

3

Rate this article

Share with your friends