Россия 11 давлат билан визасиз саёҳат режимини жорий қилиши мумкин
Олам
−
05 Март 2023
19355Россия 11 давлат билан ҳукуматлараро визасиз саёҳат келишувларини тайёрламоқда. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Россия Федерацияси давлат котиби – Ташқи ишлар вазири ўринбосари Евгений Иванов маълум қилди.
“Фуқароларнинг бир қатор давлатлар билан визасиз саёҳати бўйича ҳукуматлараро битимлар лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу давлатлар: Баҳрайн, Уммон, Саудия Арабистони, Багама ороллари, Барбадос, Гаити, Замбия, Қувайт, Малайзия, Мексика, Тринидад ва Тобаго”, дейди Иванов.
Унинг қайд этишича, бундай халқаро шартномалар бўйича музокаралар жараёни ва уни имзолаш суръати Россияга ҳам, ҳамкорларга ҳам бирдек боғлиқ.
“Тегишли келишувларга эришилгач, Россия дипломатик департаменти, албатта, жамоатчиликни хабардор қилади”, дейди у.
Сенатор Алексей Пушковнинг сўзларига кўра, Россия фуқаролари учун визасиз давлатлар рўйхатини кенгайтириш ишлари Ғарбнинг Россияни яккалаб қўйишга уринишлари ҳозирча муваффақиятсизликка учраганини кўрсатади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь