Россия 1 миллион кишини урушга тортмоқчими? Песков шов-шувли хабарларга изоҳ берди

World

image

Россия қисман ҳарбий сафарбарлик доирасида 1 миллион кишини армияга жалб қилмайди. Бу ҳақда Россия Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

У матбуотда тарқалган хабарларга муносбат билдириб, бу ёлғон ахборот эканини таъкидлаган.

“Новая газета. Европа” нашри сафарбарлик тўғрисидаги Президент фармонининг очиқланмаган еттинчи бандида 1 миллион кишини ҳарбий хизматга чақириш имконияти назарда тутилганини даъво қилди.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Владимир Путин Россияда қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади, унга кўра 300 минг Россия фуқароси жанговар ҳудудга боради.


Rate Count

644

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends