Россия 1 июнь куни 300 минг кишини сафарбар қилишга тайёрланмоқда – Зеленский

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия ҳукумати қўшимча сафарбарлик тайёрлаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у Киевда Финляндия раҳбари Александр Стубб билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўз очди.

“Айтишим мумкинки, 1 июнь куни Россия 300 минг қўшимча аскарни сафарбар қилишга тайёрланмоқда”, дейди Зеленский.

Журналистларнинг 2024 йилда Украина армиясига қанча одам сафарбар этилиши ҳақидаги саволига жавоб берар экан, Зеленский “бизга ярим миллион керак эмас”, дейди.

Зеленский 2023 йил охирида айтганидек, Украина Қуролли кучлари Бош штаби 400-500 минг украиналикни сафарбар қилишни таклиф қилган.

Украина Президенти охир-оқибат қанча украиналик сафарбар қилинишини айтмаган.

Шунингдек, Зеленский Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони Александр Сирскийга Украина армиясида аудит ўтказгани учун миннатдорлик билдирган.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ТАССга берган изоҳида Зеленскийнинг Россия Федерацияси қўшимча сафарбарлик режалаштираётгани ҳақидаги баёнотини “ҳақиқатга тўғри келмаслигини” билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский сафарбарлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг