Россия Ҳукумати солиқ таътилларини йил охиригача узайтирди
World
−
12 November 2020 3215 1 minute
Россия Ҳукумати бир қатор соҳалардаги кичик ва ўрта бизнес учун солиқ таътилларини йил охиригача узайтирди. Бу ҳақда Бош вазир Михаил Мишустин бугун, 12 ноябрь куни бўлиб ўтган Ҳукумат йиғилишида маълум қилган.
"Президент номидан ҳукумат бизнес учун солиқ таътилларини узайтиради", дейди у. Бош вазирга кўра, тегишли фармон аллақачон имзоланган.
"Биз инқирозга қарши ёрдамни айрим зарар кўрган тармоқлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун йил охиригача узайтирамиз", деб қўшимча қилди Мишустин.
Унинг сўзларига кўра, ушбу чора маданият, туризм, меҳмонхона бизнеси, умумий овқатланиш, кўнгилочар хизматлар кўрсатиш ва спорт, конференциялар ва кўргазмалар ташкил этиш соҳасида фаолият юритадиган компанияларга тааллуқли.
Вазирлар Маҳкамаси раҳбари солиқлар ва суғурта бадалларини тўлашни кечиктириш бўйича муддат жорий йилнинг баҳоригача, олти ой амал қилишини ҳам эслатди.
"Вазият ҳали ҳам қийин. Харажатларни камайтириш ва тиклаш учун кичик ва ўрта бизнес давлат томонидан қўшимча ёрдамга муҳтож", дейди Бош вазир.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28