ТИВ Медведевнинг Ўзбекистонга ташрифи бўйича баёнот берди
Жамият
−
29 Май 2019
4778Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Россия Ҳукумати раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифига доир расмий маълумот берди.
2019 йилнинг 29-30 май кунлари Россия Федерацияси Ҳукумати раҳбари Димитрий Медведев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилади.
Ташриф доирасида Урганч шаҳрида Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон-Россия Қўшма комиссиясининг биринчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган. Мазкур тадбир икки томонлама ҳамкорликнинг янги шакли бўлиб, унга 2018 йил октабрь ойида Россия Президенти Владимир Путиннинг давлат ташрифи ва олий даражадаги музокалар давомида асос солинган.
Икки мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари томонидан Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 24 апрелда бўлиб ўтган йигирманчи йиғилиши якунлари сарҳисоб қилинади ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ва уларнинг таркибини амалий жиҳатдан бойитиш масалалари муҳокама қилинади.
Россия делегация раҳбари Хива шаҳрига ҳам ташриф буюради.
LiveБарчаси