Россия ҳозир қийин аҳволда – Песков

Олам

image

Россия ҳозир қийин аҳволда, аммо бу уни дўст давлатлар билан ўзаро муносабатларнинг янги усулларини излашга ундамоқда. Бу ҳақда Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Петербург халқаро иқтисодий форуми арафасида айтиб ўтди.

“Аҳвол яхши эмас, аксинча бу мисли кўрилмаган иқтисодий уруш нуқтаи назаридан қийин деб таърифлаш мумкин [мамлакатга Ғарб томонидан киритилган санкциялар туфайли]. Аммо яхшиликсиз ёмонлик бўлмайди. Бу ҳолат бизни ва дўст мамлакатларимизни ўзаро ҳамкорликнинг янги усулларини, ҳамкорликнинг янги механизмларини, ўзаро молиявий ҳисоб-китобларнинг янги механизмларини излашга ундамоқда”, дейди Песков.

Матбуот котибининг таъкидлашича, “захира валюталарининг роли, долларнинг роли, евронинг роли муқаррар равишда заифлашмоқда, кўплаб мамлакатлар ҳуқуқий ва молиявий тизимларга ишончини йўқотмоқда”.

“Қўпол қилиб айтганда, сиз маълум бир мамлакатга пул қўйганингизда ва уларни сиздан тортиб олишлиги мумкинлигини аниқ тушунганингизда ёки баъзи улкан объектларга сармоя киритдингиз ва уларни ҳам олиб қўйишлиги мумкинлигини тушунсангиз, табиийки, агар сиз оқилона инвестор бўлсангиз, аста-секин тухумларингизни турли саватларга сола бошлайсиз”, дея тушунтирган матбуот котиби. 

Унинг қўшимча қилишича, “бу жараён аллақачон бошланган, бу бутун дунёда давом этмоқда”.


Мақола муаллифи

Теглар

Дмитрий Песков

Баҳолаганлар

947

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг