Россия ҳарбийларини Арманистондан олиб чиқади

Олам

image

Россия ва Арманистон россиялик ҳарбийлар ва чегарачиларни Арманистоннинг бир қанча вилоятларидан олиб чиқишга келишиб олди. Бу ҳақда Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Унинг айтишича, Россия ва Арманистон етакчилари Владимир Путин ва Никол Пашинян шунга келишиб олган. 

"Ҳақиқатан ҳам, шартлар ўзгаргани сабабли Пашинян ва Путин бу масалада келишиб олди. Арманистон томонининг илтимосига биноан Россия чегарачилари Эрон ва Туркия билан чегарада қолади", дейди у.

Арманистондаги ҳукмрон “Фуқаролик шартнома” партиясининг парламентдаги фракцияси раҳбари Ҳайк Конжоряннинг сўзларига кўра, Тавуш, Сюник, Ваётс-Дзор, Гегаркуник ва Арарат вилоятларидаги Россиянинг барча чегара ва ҳарбий пунктлари фаолиятини тўхтатиш бўйича келишувга эришилган. 1 августдан эса россиялик чегарачилар Еревандаги “Звартонц” аэропортида ўз фаолиятини якунлайди.

Қайд этиш жоизки, Арманистон Россиядан ташқари Россия чегарачилари жойлашган ягона давлатдир. Республикадаги Федерал хавфсизлик хизмати чегара бошқармаси арманистонлик ҳамкасблари билан биргаликда 1992 йил 30 сентябрдаги келишувга мувофиқ Туркия ва Эрон билан чегараларни ҳимоя қилиш хизматини амалга оширади. Бўлим таркибига тўртта отряд киради – Гюмри, Армавир, Арташат ва Мегри, шунингдек, Звартнотс аэропортида алоҳида назорат пункти.

2021 йилда икки томонлама ҳамкорлик доирасида Озарбайжон билан чегарада Тавуш вилоятида Россия чегара қўриқлаш постлари пайдо бўлди. Март ойида Пашинян Ереван Озарбайжон билан чегарани шу участкадан делимитация қилишни бошлашга тайёрлигини айтган эди.

Бугун, 10 май куни Олмаота шаҳрида Озарбайжон ва Арманистон Ташқи ишлар вазирлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мазкур учрашув Озарбайжон-Арманистон келишувларини амалда амалга оширишга хизмат қилишини ҳамда Жанубий Кавказда мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатилишига тез ҳисса қўшишини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Никол Пашинян Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг