Россиянинг Брянск вилоятида қисман фавқулодда ҳолат жорий қилинди

Олам

image

Россиянинг Брянск вилояти ҳокимияти Климовский тумани ҳудудида Украина Қуролли кучлари ўққа тутганидан сўнг фавқулодда ҳолат жорий қилди. Бу ҳақда вилоят раҳбари Александр Богомаз “Россия-24” телеканали эфирида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, ҳокимият зарар кўрган уйларни тиклашда барча зарур ёрдамни кўрсатиш ниятида. 

“Бугун қарор қабул қилинди - биз одамларга ёрдам берамиз. Таъмирлаш керак бўлганлар учун - деразалари синган ёки шифер синган ёки томи синган бўлса, биз уйларни тиклаймиз”, деган Богомаз.

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, отишма натижасида саккиз киши, жумладан, 1 ёш 9 ойлик бола жароҳатланган. Вилоят раҳбарининг айтишича, чақалоқ бошидан жароҳат олган. 

Унга кўра, Украина билан чегарадан 15-20 км узоқликда жойлашган барча мактаблар масофавий таълимга ўтказилган.

Кеча, 14 апрель куни эрталаб Богомаз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Украина Қуролли Кучлари Климово қишлоғини ўққа тутиши натижасида иккита турар-жой биноси вайрон бўлгани, аҳоли орасида қурбонлар борлиги ва барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилаётганини ёзган эди.

Ўша куни ФСБ чегара бўлими бир кун аввал Брянск вилоятининг Климовский туманида жойлашган “Нове Юрковичи” назорат-ўтказиш пункти миномётдан ўққа тутилганини маълум қилди. Ўққа тутилган вақтда 30 нафар украиналик қочқин чегарани кесиб ўтган. Идора қурбонлар ҳақида хабар бермаган.

11 апрель куни Брянск вилоятида террорчилик таҳдидининг юқори даражадаги жорий этилди. Режим 25 апрелга қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

711

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг