Росавиация Ўзбекистонга парвозларни амалга оширишга рухсат берди

Олам

image

Россия авиакомпанияларига 24 та давлатга доимий парвозларни амалга оширишга рухсат берилди. Росавиация тегишли қарорни қабул қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Рўйхатда ҳозиргача мунтазам парвозлар тикланмаган давлатлар ҳам бор.

Хорижий парвозларни амалга оширувчи авиакомпаниялар Беларусь, Буюк Британия, Миср, Қозоғистон, Қирғизистон, Малдив ороллари, БАА, Туркия, Танзания, Озарбайжон, Арманистон, Германия, Греция, Исроил, Испания, Италия, Кипр, Хитой, Мальта, Нидерландия, Саудия Арабистони, Туркманистон, Чехия ва Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун рухсат олди.

Шунингдек, эндиликда ташувчилар Австрия, Болгария, Венгрия, Испания, Франция ва Кубага чартер қатновларини амалга ошириши мумкин.

Росавиациянинг таъкидлашича, бу ҳужжат мунтазам авиақтновларни тиклашни англатмайди.

“Рухсат – бу авиакомпанияларнинг парвозларни тиклашда фойдаланиши мумкин бўлган ҳуқуқи”, дейилади ташкилот хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

авиақатнов

Баҳолаганлар

646

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг