Роналдунинг “Юнайтед” билан музокаралари тафсилоти маълум қилинди

Спорт 3038
image

Португалия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” футболчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш клуб раҳбарияти билан йиғилиш ўтказиб, мижозининг истакларни маълум қилди. Бу ҳақда CОPE нашри хабар берди.

Манбага кўра, агент “Манчестер Юнайтед” раҳбариятидан 37 ёшли футболчи билан шартномани узайтиришни сўраган. Қўшимчасига Мендеш Роналду Европа Чемпионлар лигасида ўйнайдиган жамоага бир мавсумга ижарага берилиши кераклигини ҳам урғулаган.

Қайд этилишича, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти португалиялик ҳужумчини ижарага бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, “қизил иблислар” келаси мавсум охирида Чемпионлар лигасига йўлланма олишини мўлжалламоқда. Роналду эса бир йилдан сўнг жамоага қайтиб, 2023-2024 йилги мавсумда клубга ёрдам беришига умид қилинмоқда.

Маълумот учун, Роналду ўтган мавсумда “қизил иблислар” сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол уришга эришган. “Тransfermarkt” портали португалиялик иқтидор эгасини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 74
Рейтинг: 3.1
t
×