Роналдунинг “Ал-Наср”га ўтгани Машариповнинг зарарига ишлаши мумкин
Спорт
−
31 Декабрь 2022
20481Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду "Ал-Наср"га ўтгач, ўзбекистонлик футболчи Жалолиддин Машарипов клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Al-Midan" нашри хабар берди.
Хабарга кўра, Машариповга Саудиянинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда. Мамлакат чемпионатида 5-ўринда бораётган "Ал-Тавон" ва аутсайдерлар қаторида юрган "Ал-Ҳилол" Ўзбекстон терма жамоаси аъзоси хизматларига бефарқ эмас. Машариповнинг транфсери бўйича якуний қарорни клуб бош мураббийи Руди Гарсия қабул қилади.
Жалоллиддин Машарипов "Ал-Наср"нинг сўнгги ўйинларида қайдномага киритилмаяпти, шунингдек Роналду Саудия клубига ўтгач, Машариповнинг рақамида тўп сурадиган бўлди.
Маълумот учун, 29 ёшли Машарипов жорий "Ал-Наср" сафида битта расмий ўйинда майдонга тушди.
LiveБарчаси