Роналдунинг “Ал-Наср”га ўтгани Машариповнинг зарарига ишлаши мумкин

Sport

image

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду "Ал-Наср"га ўтгач, ўзбекистонлик  футболчи Жалолиддин Машарипов клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Al-Midan" нашри хабар берди.

Хабарга кўра, Машариповга Саудиянинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда. Мамлакат чемпионатида 5-ўринда бораётган "Ал-Тавон" ва аутсайдерлар қаторида юрган "Ал-Ҳилол" Ўзбекстон терма жамоаси аъзоси хизматларига бефарқ эмас. Машариповнинг транфсери бўйича якуний қарорни клуб бош мураббийи Руди Гарсия қабул қилади. 

Жалоллиддин Машарипов "Ал-Наср"нинг сўнгги ўйинларида қайдномага киритилмаяпти, шунингдек Роналду Саудия клубига ўтгач, Машариповнинг рақамида тўп сурадиган бўлди.

Маълумот учун, 29 ёшли Машарипов жорий "Ал-Наср" сафида битта расмий ўйинда майдонга тушди.


Tags

Rate Count

991

Rating

3

Rate this article

Share with your friends