Роналдунинг “Ал-Наср” билан қанча муддатга шартнома имзолаши маълум бўлди
Спорт
−
22 Декабрь 2022 14569 1 дақиқа
Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Саудиянинг "Ал-Наср" клуби билан 2030 йилгача шартнома имзолайди. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар берди.
Қайд этилишича, 37 ёшли португалиялик икки ярим йилни клуб футболчиси сифатида ўтказади, сўнгра 2030 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқчи бўлаётган Саудия Арабистонининг элчиси ўлароқ иш олиб боради.
Роналду ва "Ал-Наср" ўртасидаги келишув яқин вақт ичида тузилиши кутилмоқда.
Шартномага кўра, португалиялик футболчи йилига 200 миллион евро маош олади. Ҳозирча унинг 2030 йилги Жаҳон чемпионати элчиси сифатида қанча маош олиши маълум эмас.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь